Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги коррупцияга қарши ва сифат менежменти халқаро стандарт сертификатларини қўлга киритди

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш ва сифатни бошқариш масалалари нафақат республика корxоналари ва ташкилотлари, балки умуман давлатнинг иқтисодий манфаатлари диққат марказида. Республика раҳбарияти томонидан иқтисодиётнинг барча соҳаларида xалқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш тизимини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли фармони ҳамда ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти ижросини таъминлаш мақсадида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги “Cert international” халқаро сертификатлаш органи томонидан аудитдан ўтказилиб, ISO 37001:2016 бўйича халқаро сертификатни қўлга қиритилди.

Бу борада Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган давр давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган 20 дан ортиқ ички-меъёрий ҳужжатлар, коррупция рискларини камайтириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди, доимий равишда коррупция ва унга қарши курашиш усуллари, комплаенс-назорат тизимини такомиллаштириш бўйича масъул раҳбарлар ва таркибий тузилма ходимлари иштирокида вебинар курслари ўтказиб келинмоқда.

ISO 9001:2015 стандарти Агентликнинг амалга оширилаётган ишлар
ва xизматлар сифатини ривожлантириш, алкоголь ва тамаки бозорида самарали фаолият юритиш, ишлаб чиқариш фаолиятини жаҳонда тан олинган механизмлар асосида ташкил этиш, мавжуд молиявий, теxник ва кадрлар ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва бошқарув тизимини оптималлаштириш соҳасида олиб бораётган ишларининг самарадорлигини тасдиқлайди.