
Устозлар эътирофи
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан янги йил кириб келиши арафасида хайрли бир ишга қўл урилди.
Агентлик раҳбарияти ва касаба уюшмаси ташаббуси билан соҳада узоқ йиллар фаолият олиб борган 44 нафар меҳнат фахрийлари-соҳа фидойилари ҳолидан хабар олиш ишлари бугундан бошланди.
Шогирдлар эътирофида бўлган соҳа фидойиларига Агентлик директори Р.Бобоевнинг байрам табриги йўлланди ҳамда совғалар топширилди.