Агентликда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Агентлик директори Бобоев Раҳимжон Маҳамаджонович очиб берди.
Агентлик директори Р.М.Бобоев соҳа вакилларини бугун мамлакатимизда кенг кўламда ва кўтаринки руҳда ўтказилиб келинаётган Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан қутлаб, “Сўнги уч йилда мамлакат миқёсида 1,5 баробарга кўп узумзорлар барпо этилди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш кўрсаткичи 1,5 баробарга, экспорт салоҳияти уч баробарга, соҳада фаолият юритаётган ишчи-ходимлар сони 1,3 баробарга ортди. Албатта, бу сизнинг самарали меҳнатингиз натижасидир”- дея эътироф этди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг симфоник оркестри томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Бундан ташқари, соҳа тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган, юртимизни кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айлантиришда ўз ҳиссасини қўшаётган бир қатор ходимларга Агентлик раҳбарияти ва касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Азиз касбдошимиз, Сизни қутлуғ байрам билан муборакбод этамиз! Эл-юрт дастурхонини тўкин, турмушини янада фаравон этиш йўлида олиб бораётган ишларингизда муваффақият тилаймиз!