
Қишлоқ хўжалигида сердаромад соҳа: Ўзбекистонда узумчилик қандай ривожланмоқда?
Узумчилик бу – халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, қадрияти, ғурури ва даромад манбаи ҳисобланади.
Хусусан, Ўзбекистонда токчилик тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади ва кўп асрлик тарихга эга. Бунга биргини мисол тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида жойлашган “Тупроққала тарихий мажмуаси”дан топилган қадимий буюмлар тарихчиларимиз томонидан олиб борилган изланишлар натижасида токчилик Ўрта Осиёга тахминан 6 минг йил аввал ривож топа бошлаганидан ва ўша даврларда етарлича юксак узумчилик ва виночилик маданияти мавжуд бўлганидан гувоҳлик беради.
11 декабр — юртимизда ҳосил байрами ва қишлоқ хўжалиги ходимлари куни. Албатта Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини узумчиликсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Шундан келиб чиқиб, узумчилик соҳасида миллий анъаналаримизни қайта тиклаб, ўсиб келаётган ёш фарзандларимизга ўргатиш, уларни қизиқтириш ҳамда илмий салоҳиятларини ошириш мақсадида барча соҳалар каби узумчилик тармоғида ҳам жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ҳамда Ҳукумат томонидан сўнги 3-4 йилда фермер ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган кўплаб фармон ва қарорлар узумчилик соҳасини тез суръатларда ривожланишига олиб келди.
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига асосан тадбиркорларга янги токзорлар барпо этиш ҳамда замонавий ресурс тежовчи технологиялар жорий қилиш тадбирларига ажратиладиган имтиёзли кредит ва субсидия маблағларининг кўлами кенгайтирилди.
Жумладан:
— Халқаро молия институтларининг 100 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағларини замонавий кўчатхоналар барпо этиш, сертификатланган узум плантацияларини ташкил этиш учун тижорат банклари томонидан 10 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли давр билан) Марказий банкнинг асосий ставкасига 3 фоизгача маржа қўйган ҳолда ажратилмоқда.
Бунда, ажратилган кредит фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли пунктдан ортиқ бўлмаган қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади;
— токзорларда замонавий ресурс тежовчи технологиялар жорий қилиш учун ҳар йили республика бюджетидан 100 млрд. сўмгача субсидия маблағлари ажратиш белгиланди. Бунда,
жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг сифатлилик даражаси асосида белгиланган коэффициентга кўпайтирган ҳолда (узум учун 8 млн. сўм);
— 2019 йил ва ундан кейинги йилларда барпо этилган ҳар 10 гектар майдондаги узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғуланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 млн. сўмдан ошмайдиган миқдорда;
— токзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш, бурғуланган қудуқ ва насос станцияларини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 млн. сўмгача;
— аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 10 млн. сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
— маҳаллий шароитда “in-vitro” усулида етиштирилган ҳар бир дона ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорда;
— узум кўчатларини шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида 1 дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда шунингдек, майиз қуритиш ва қадоқлаш линиялари ва виночилик асбоб-ускуналири харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратиб келинмоқда.
Бунинг натижасида, барча тоифа хўжаликлари тасарруфидаги узумзорлар майдони ўтган йилга нисбатан 1,4 баробарга оширилиб, 181,9 минг гектар майдонга етказилди. Шундан, 110 минг гектари (60%) ҳосилли ва 72 минг гектар (40%) ёш токзорларни ташкил этади.
Кластер, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари тасарруфида жами 129 минг гектар токзорлар мавжуд. Шундан, 68 минг гектари (53%) ҳосилли ва 61 минг гектари (47%) ёш токзорларни ташкил этади. Токзорларнинг 46 минг гектари хўраки, 60 минг гектари кишмишбоп, 23 минг гектари саноатбоп навлардан иборат.
Шунингдек, токзорларнинг 84 минг гектари (65%) ерда, 40 минг гектари (31%) шпалерда ва 5 минг гектари (4%) воиш усулида парвариш қилинмоқда.
Охирги уч йил давомида янги узумзорларни барпо этишда сезиларли ўзгаришлар бўлиб, фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 86 минг гектар, шундан 2019 йилда 15 минг гектар, 2020 йилда 23 минг гектар ва 2021 йилда 48 минг гектар майдонда узумзорлар барпо этилди (шундан, 2019 йилда 1,8 минг гектар, 2020 йилда 5,4 минг гектар ва 2021 йилда 8,3 минг гектар жами 15,5 минг гектар майдонда саноатбоп узумзорлар барпо этилди). Натижасида 27 минг гектар иқтисодий самарасиз узумзорлар қайта тикланди.
Сув таъминоти оғир лалми майдонларда 20,6 минг гектар, шундан 2019 йилда 1,8 минг гектар, 2020 йилда 6,1 минг гектар ва 2021 йилда 12,7 минг гектар майдондаги янги токзорларда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.
Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун тадбиркорларга жами 130 млрд. сўм субсидия маблағлари, шу жумладан, Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан 70 млрд. сўм ва Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан 60 млрд. сўм маблағлар ажратилган.
Субсидия маблағларининг 33,1 млрд. сўми сув чиқариш учун бурғуланган 276 дона артезиан қудуқларига ва 95,8 млрд. сўми
11,3 минг гектар майдонда жорий қилинган томчилатиб суғориш тизимига ҳамда 1,0 млрд. сўми 67,9 минг дона шпалер устунларга йўналтирилди.
2022 йилда узумзорларни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар:
Жорий йилда барча тоифа хўжаликларида 50 минг гектар майдонга янги узумзорлар барпо этиш режалаштирилган.
Амалда, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига жами 44,0 минг гектар (88%), шундан фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 28,0 минг гектар ва аҳоли томорқаларида 16,0 минг гектар майдонда узумзорлар барпо этилди.
Сув таъминоти оғир лалми майдонлардаги 9,1 минг гектар токзорларда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.
Натижада 16,5 минг гектар лалми ва адир ерлар ўзлаштирилиб, 2,7 минг гектар иқтисодий самарасиз узумзорлар қайта тикланди ва 24 минг нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Агентликлар жамғармасидан жорий йилда жами 36,9 млрд. сўм, шундан 2,3 минг гектар саноатбоп токзорларда жорий қилинган томчилатиб суғориш тизимига 19,2 млрд. сўм, 122 дона бурғуланган артезиан қудуқларига 11,7 млрд. сўм ҳамда 401 минг дона шпалерга 6,0 млрд. сўм субсидия маблағлари а