Пойтахтимиздаги "Ўзекспомарказ" кўргазмалар марказида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – "Ҳосил байрами" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Пойтахтимиздаги "Ўзекспомарказ" кўргазмалар марказида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – "Ҳосил байрами" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма - ярмаркалари, маданий ва хайрия тадбирлари, спорт мусобоқалари ҳамда турли танловлар ташкил қилинди.

Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда соҳа корхоналари ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этди.